30 июнга қадар Ёшлар ойлиги муносабати билан Ўзбекистонда «маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика» даражасида ёшлар фестиваллари ва форум, танлов ва спорт мусобақалари ўтказилади. Улар қаторидан Бухорода Туркий давлатлар ташкилоти ва Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ёшлари учун форумлар ҳам ўрин олган.
Тошкентда ноябрь-декабрь ойларида «Тошкент ёшларни севади» шиори остида Ёшлар ойлиги ўтказилади. Тадбир доирасида спорт фестиваллари, интеллектуал лойиҳалар, маданият ва санъат, мода ва дизайн кўргазмалари, Poytaxt party концерт дастурлари ва бошқалар бўлиб ўтади. Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев «кўплаб сюрпризлар» борлигини маълум қилди.
Июнь ойи давомида барча ҳудудларда «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида «Ёшлар ойлиги» ташкил этилади. Ойлик доирасида 4 миллион 300 мингдан зиёд ёшларни қамраб олиш режалаштирилаётганлиги маълум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг